АсосийJamiyat

ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ОЗУҚА ҚЎШИМЧАЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ ТАСДИҚЛАНДИ

'ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ОЗУҚА ҚЎШИМЧАЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ ТАСДИҚЛАНДИ'ning rasmi

Ҳужжат матнида ветеринария дори воситалари деганда қўлланишга тайёр кимёвий-фармацевтик, биологик препаратлар ва озуқа қўшимчалари тушунилади.

Рўйхатдан ўтказилган ва мамлакатимиз ветеринария амалиётида қўлланишига рухсат этилган дори воситалари тегишли рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасига эга бўлиши керак. Ветеринария дори воситаларининг мувофиқлигини баҳолашда аниқланиши мажбурий ҳисобланган кимёвий ва биологик хавфсизлик кўрсаткичлари рўйхати ҳужжатда келтирилган. Уларнинг чекланган меъёрлари норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

Регламентда ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш (тайёрлаш), ташиш, сақлаш, муомалага чиқариш ва сотишда уларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни ҳам топиш мумкин. Уларни қадоқлаш ва маркировка қилиш талаблари ҳамда препаратлардан фойдаланишда юзага келадиган хатарлар алоҳида айтиб ўтилган.

    Бошқа янгиликлар