АсосийJamiyat

БУГУН ТОШКЕНТ ВА САМАРҚАНДДА ИККИ КУНЛИК ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАЙДИ

'БУГУН ТОШКЕНТ ВА САМАРҚАНДДА ИККИ КУНЛИК ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАЙДИ'ning rasmi

Тошкент ва Самарқандда 2017 йил 21-22 ноябрь кунлари "Инсон ҳуқуқлари соҳасида тараққиёт мезонларини ўлчаш бўйича қиёсий кўрсаткичлар: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси" мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Конференция Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва унинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТ Тараққиёт дастури ва Ф.Эберт номидаги жамғарманинг (Германия) Ўзбекистондаги ваколатхоналари, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Конференция ишида БМТнинг Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитаси раиси, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Россия Федерацияси, Тожикистон Омбудсманлари, шунингдек, Озарбайжон ва Польша Омбудсман институтлари вакилларининг иштирок этиши алоҳида эътиборга лойиқ.

Анжуман доирасида ўтказиладиган икки ялпи ва тўрт шўъба йиғилишларида миллий ва халқаро тажриба кўриб чиқилади.

Халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ижро ва суд ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари, таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар