1

​ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ: СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНГИ КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИЛДИ

СИЁСАТ 22.11.2017, 13:50
​ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ: СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНГИ КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Кореянинг етакчи тиббиёт муассасалари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, «Gachon University Gil Medical Center in Incheon», «Myongji Hospital in Seoul», «Тиббий етакчилар корпорацияси», «Chonnam National University Hospital in Gwangju» ва «Chung Hospital» раҳбарлари билан музокаралар олиб борилди.


Иштирокчилар телетиббиёт, иккитомонлама тажриба алмашиш, Ўзбекистонда етакчи корейс мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказиш, ўзбек шифокорларининг Корея Республикасида малака ошириш дастури ва у ерда талабаларга таълим бериш, шунингдек Ўзбекистонда юқори технологияли ва замонавий шифохоналар қурилиши билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Кореядаги мазкур шифохоналар ўртасида тегишли келишувлар ва ўзаро англашув меморандумларини имзолаш тўғрисида келишиб олдилар.

Кореянинг қуйидаги етакчи тиббиёт масканлари билан келишувларга эришилди ва ўзаро тушуниш меморандуми имзоланди:

- "Chung Hospital" шифохонаси билан бирга Ўзбекистонда тиббий муассаса қуриш бўйича;

- «Тиббий етакчилар корпорацияси» билан икки томонлама тажриба алмашиш, Ўзбекистонда кореялик малакали мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ўтказиш, ўзбек шифокорларининг Кореяда малакасини ошириш;

- Икки томонлама тажриба алмашиш ва телетиббиётни ривожлантириш мақсадида «Gachon University Gil Medical Center in Incheon» билан;

- «Myongji Hospital in Seoul» ва«Chonnam National University Hospital in Gwangju» билан яна иккита шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ишлар вазири билан музокаралар бўлиб ўтди.

Унда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1