1

​ЎЗБЕКИСТОНДА КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА 4 ТА ҚЎШМА ИНСТИТУТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

СИЁСАТ 22.11.2017, 15:38
​ЎЗБЕКИСТОНДА КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА  4 ТА ҚЎШМА ИНСТИТУТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Кореянинг Кимё-технология илмий-тадқиқот институти (KRICT) президенти вазифасини бажарувчи Жонг Сунг Ёнг билан билан музокаралар ўтказилди. Унда Ўзбекистонда қўшма илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

KRICT Корея ҳукумати ташаббуси билан 1976 йилда ташкил этилган кимёвий технология давлат илмий-тадқиқот институтидир. Институт кимёвий технологиянинг деярли барча соҳаларидаги асосий ташаббускор ва янгилик яратувчидир.

Институт соҳага оид янгиликларни жалб қилган ҳолда органик ва ноорганик кимё соҳасида углерод ресурсларини қайта ишлаш, янги материалларни такомиллаштириш, биологик ва тиббиёт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда тадқиқотлар олиб борадиган 980 дан ортиқ ходимларга эга.

2017 йил 16-18-октябрь кунлари KRICT вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, «Тошкент кимё технологиялари илмий-тадқиқот институти» (ТКТИТИ) ва «Ўзкимёсаноатлойиҳа» лойиҳалаш институти фаолияти билан танишдилар.

Учрашув давомида ушбу икки институт негизида илмий-тадқиқот маркази, лойиҳалаштириш ва муҳандислик, диагностика маркази, малака ошириш ва таълим йўналишлари бўйича фаолият кўрсатувчи ягона институтни ташкил этиш таклифи кўриб чиқилди.

Музокаралар якунлари бўйича «Ўзкимёсаноат» АЖ билан «ТКТИТИ» ДУК ҳамда «Ўзкимёсаноатлойиҳа» ОАЖ негизида қуйидаги 4 та асосий йўналиш бўйича қўшма институт ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди;

1) илмий-тадқиқот маркази: бошланғич лойиҳалардан фойдаланган ҳолда органик ва ноорганик кимёнинг барча соҳаларида, жумладан, нефтькимё, газ кимё, биокимё, фармацевтика ва шу каби йўналишларда тадқиқот ва ишланмалар олиб бориш;

2) лойиҳалаштириш ва муҳандислик: илғор технологияларни жорий этиш ва замонавий дастурий ечимлардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

3) диагностика маркази: ишлаб чиқариш ускуналарини текшириш ва диагностика қилиш, физика-кимёвий лабораторияни зарур бўлган замонавий асбоб-ускуналарни синовдан ўтказиш ва в.ҳ.;

4) малака ошириш ва таълим: хорижлик ўқитувчиларни жалб этган ҳолда, саноат ходимларини малакасини ошириш ва ўқитиш, шунингдек, Кимё-технология илмий-тадқиқот институтининг (КРИCТ) магистратура ва докторантура йўналишларида Ўзбекистон вакилларини таълим олиши ва тажриба алмашишини ташкил этиш;

Кимё-технология илмий-тадқиқот институти (KRICT) маъмурияти 2018 йилда докторантурага 3 нафар ўзбек мутахассисини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Ўқиш якунлангач, ушбу мутахассислар Ўзбекистонда ташкил этилган янги қўшма марказда ишлашади.

Корея томони Ўзбекистонга Германияда тадқиқот лабораториясини ва Ветнам илмий марказини яратиш тажрибаларини тақдим этган ҳолда, Вьетнам билан ҳамкорлик тажрибасини кўриб чиқишни таклиф этди. Илмий-тадқиқотмарказинингқиймати 70 миллион долларни ташкил этади. Корея томони 50/50 паритетликасосида 35 млн. АҚШ долларига тенг маблағни грант асосида ажратишини маълум қилди.

Бугун икки мамлакат ҳукуматлари кўмагида Кимё-технология илмий-тадқиқот институти (KRICT) билан қўшма институт ташкил этиш тўғрисидаги Ҳамкорлик битимини имзолаш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1