1

Ўзбекистон терма жамоаси БААга қарши учрашувга тайёргарликни бошлади

СПОРТ 27.02.2014, 15:28
 Ўзбекистон терма жамоаси БААга қарши учрашувга тайёргарликни бошлади
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг илк машғулоти бугун “ЖАР” стадионида соат 16:00да бошланади. Бу ҳақда УФФ расмий твиттерида хабар қолдирилди.

М.Қосимовнинг айтишича, футболчилар йиғин олдидан ўз клублари сафида майдонга тушишганликлари туфайли, дастлаб тикланиш машқлари бажарилади

“Йиғинга чақирилган футболчиларнинг бир қисми Тошкентга етиб келган. Қолганлар 1 мартгача сафга келиб қўшиладилар. Икки кун ичида хориждаги футболчиларимиз сафимизга келиб қўшилишади”,-дейди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1