1

​5 МЛРД. ДОЛЛАР: КОРЕЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ЙЎНАЛТИРАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲАЖМИ БУНДАН ЮҚОРИ

СИЁСАТ 22.11.2017, 17:20
​5 МЛРД. ДОЛЛАР: КОРЕЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ЙЎНАЛТИРАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲАЖМИ БУНДАН ЮҚОРИ

Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига йўналтираётган тўғридан тўғри инвестициялар ҳажми 5 млрд доллардан ошди.

1994 - йилдан буён икки давлат ўртасида савдо иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўмита фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ўзаро савдо муносабатларида икки томон учун ҳам афзал бўлган манфаатлар устувордир.

2017 - йилнинг январь-сентябрь ойлари оралиғида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ҳажми 963,45 млн.долларни ташкил этди. (+33,6%)

Жумладан: экспорт – 81,15 млн. (-38,6%) импорт – 882,3 млн. (+49,8%)

Бугунги кунда Ўзбекистонда корейс капитали иштирокида 461 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Улардан 386 таси қўшма корхона, 75 та корхона эса 100% корейскапитали ҳисобидан ташкил этилган.

Ўзаро товар айланмаси кўрсаткичи:

(млн. долл.)

2012й.

2013й.

2014й.

2015й.

2016й.

Товар

айланмаси

2142,4

2121,0

2016,4

1716,6

1048,6

Экспорт

113,7

86,5

143,7

158,1

184,1

Импорт

2028,7

2034,6

1872,7

1558,5

864,5

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1