Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 23–25 ва 27–29 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 26 ва 30 майда айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13–22 даража, кундузи эса 25–37 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 23–24 май кунлари ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. 27 ва 29 майда ҳам қисқа муддатли ёғингарчилик эҳтимоли бор. Ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати кундузи 35 даражагача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 23–24 майда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. 25–30 май кунлари ҳаво аста-секин исиб, кундузи 30–35 даражагача етади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 23–24 майда ёмғир ёғиши прогноз қилинган. Кейинги кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 23–25 май кунлари ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. 25 майдан кейин ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, 30–35 даражагача етади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. 23–24 май кунлари айрим ҳудудларда кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин.






