АсосийJamiyat

ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА БЎЛИШДИ

'ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА БЎЛИШДИ'ning rasmi

Янгийўл шаҳридаги 62-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари экскурсия билан Тошкент вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюришди.

Бу ерда ўқувчи-ёшлар ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар, таъминот масалалари ва уларнинг хизмат фаолиятлари билан яқиндан танишди. Экскурсия якунида улар аскар акалари билан янги ишга туширилган ошхонада бирга тушлик қилди.

Қайта таъмирланиб, ишга туширилган мазкур ошхона муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг ижтимоий ҳимоясини, жумладан, сифатли озиқ-овқат махсулотларини етказиш ва уларнинг дастурхонини миллий таомлар билан янада бойитишни таъминлайди.

Шу куни ҳарбий хизмат билан боғлиқ бўлган барча жараёнлар ёшларда катта таассурот қолдирди.

    Бошқа янгиликлар