Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси соҳа мутахассисларининг Халқаро пресс клуб сессиясида маълум қилишича, туман (шаҳар) ҳокимиятлари қошидаги ободонлаштириш бошқармаларининг беғараз бериладиган мол-мулки хатловдан ўтказилиб, 1 404 та махсус техникалар, 4 337та чиқинди тўплаш майдончаси, 5 660 та контейнер, 120 та полигон ўрнатилган тартибда "Тоза ҳудуд" ДУКлар балансига қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли Қарор бўйича 2017 йилда давлат бюджети ҳисобидан 52,1 млрд.сўмлик 158 та ассенизация автомашиналарини харид қилиш белгиланган бўлиб, “СамАвто” заводининг расмий дилерлари билан 122 та автомашинага умумий қиймати 32,2 млрд. сўмлик шартномалар имзоланди.






