АсосийJamiyat

ВАГОН ОСТИГА БЕКИТИЛГАН ҚУРОЛ

'ВАГОН ОСТИГА БЕКИТИЛГАН ҚУРОЛ'ning rasmi

Қурол-яроғлар инсон ҳаёти ва жамиятимиз осойишталиги учун хавфли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларни ноқонуний равишда сақлаш, олиб юриш ва божхона чегаралари орқали олиб ўтиш қатъиян ман этилган.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорлиқда, вагон ва контейнерларни божхона кўздан кечирувидан ўтказиш жараёнида Хитой халқ Республикасидан кириб келган контейнер ортилган вагонлардан бирининг пастки қисмида ғилдирак жуфтлигининг ўртасига усталик билан яширилган сариқ рангли полиэтилен пакет борлиги аниқланди.

Мазкур полиэтилен пакет гувоҳлар иштирокида олиниб, очиб кўрилганда, унинг ичида қурол ва уч дона ўқ ҳамда олди қисмига бураб қотириладиган темирдан ясалган қўшимча мослама борлиги аниқланди.

Агарда ушбу қуролни яшириб олиб ўтиш билан боғлиқ ҳолат божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилмаганда манфур мақсадларни кўзлаган жиноятчилар томонидан турли ёвузликлар содир этилиши мумкин эди.

Таъкидлаш жоизки, республика божхона ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, 56 дона ўқ-отар қуроллари, 643 дона ўқ, 16 685 дона капсула ҳамда 3486 дона гильзаларнинг ғайриқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-71 - “Ишонч телефони” рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

    Бошқа янгиликлар