АсосийJamiyat

ҚЎШНИНИНГ ОГОҲЛИГИ ИНСОН ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ

'ҚЎШНИНИНГ ОГОҲЛИГИ ИНСОН ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ'ning rasmi

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига фуқаро Ж.Р. қўнғироқ қилиб, қўшниси 75 ёшли М.Л. хонадон эшигини очмаётганлиги ва қўнғироқларга жавоб бермаётганлигини хабар қилади.

Олинган хабарга асосан қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, маҳалла раиси ва қўшнилар иштирокида махсус қутқарув асбоб-ускуналари ёрдамида М.Л.нинг хонадони эшигини очиб ичкарига кириб, уни беҳуш ҳолатда ётганлигини кўрадилар. Дарҳол фуқаро М.Л.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, малакали шифокорларга топширдилар.

Қўшнининг ҳушёрлиги ва қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида яна бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди.

    Бошқа янгиликлар