Республикамизда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан «CLICK»ва «PAYME» тўлов тизимлари ёрдамида мобил телефон ёки интернет орқали онлайн режимида тўлаш имконияти яратилган.
Ушбу тўлов тизимларидан фойдаланиш фуқаролар учун бепул ва амалга оширилган тўловлар учун комиссион тўлов олинмайди. Шунингдек, тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига автоматик равишда қайд этилади.
Ўзбекистон Республикасидаги барча тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган Онлин -Узcард пластик карталарини сақловчилар картага хизмат кўрсатувчи банкда ёки хоҳлаган банкомат ҳамда инфокиоскда Узcард СМС-хабарнома хизматини ўз мобил телефонингизга улашингиз лозим.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси шуни эслатиб ўтадики, солиқ тўловчилар «CLICK» ва «PAYME» тўлов тизимларининг интернетдаги сайти ёки мобил иловаси ёрдамида мол-мулк, ер, даромад (декларация) солиқларини, ҳисобланган пенялар, жарималар ҳамда суғурта бадалларини ҳам тўлашлари мумкин.
09.12.2017 12:01
СОЛИҚЛАРНИ ЭЛЕКТРОН ТИЗИМЛАР ЁРДАМИДА ТЎЛАНГ!
