Айни пайтда пойтахтимизда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) институти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. “Халқ сўзи” газетасининг телеграмдаги расмий канали орқали маълум қилинишича, ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг мамлакатимиздаги ваколотхонаси билан ҳакорликда ташкил этилди.
Анжуманда иштирок этаётган мухбиримиз Омонулла Файзиевнинг маълум қилишича, давра суҳбатида “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қоидалари батафсил муҳокама қилинади.






