АсосийJamiyat

​“БАХТЛИ ҲАЁТ”НИНГ БАХТИЁР ОИЛАЛАРИ

'​“БАХТЛИ ҲАЁТ”НИНГ БАХТИЁР ОИЛАЛАРИ'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида 405 хонадонга мўлжалланган тўққизта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар бермоқда.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди ва янги хонадонларга эга бўлаётган оилаларни табриклади. Вилоят ҳокими янги уйларга кўчиб келган ёш оилаларнинг бахтиёр ва фаровон турмуш кечиришларини ният қилиб, ушбу аҳоли масканини “Бахтли ҳаёт” маҳалласи, деб номлашни таклиф этди ва бу ташаббус қўллаб-қувватланди. Янги уй эгаларига хонадон калитлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, уйлар қурилишида фаол иштирок этган бунёдкорлар, банк ва бошқа хизмат кўрсатиш идоралари ходимлари ҳам муносиб тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар