АсосийJamiyat

QR-KOD– САЙЁҲЛАР УЧУН 12 ТА ТИЛДА ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРАДИ

'QR-KOD– САЙЁҲЛАР УЧУН 12 ТА ТИЛДА ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРАДИ 'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда “Техно Даргох” МЧЖ ўртасида уч томонлама келишув меморандумини имзоланди.

Ушбу меморандумга кўра юртимизнинг СМАРТ туризм малакати сифатида халқаро туризм бозоридаги имиджини ошириш ва сайёҳларга қулайлик яратиш учун IT-технологияларидан фаол фойдаланиш мақсадида томонлар "VERUM QR" қўшма лойиҳасини амалга оширишнинг амалий босқичини бошлаб юбордилар.
Ҳозирги кунда жаҳонда СМАРТ туризм концепцияси жуда ҳам ривожланиб бормоқда, Ўзбекистонда эса бу технология илк бора QR-кодлар ёрдамида сайёҳларга тақдим этилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида сайёҳ QR-код тасвирига ишора қилган ҳолда бир неча сониядан сўнг ўз смартфонига 12 та тилда осон ва қулай кўринишда юртимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги барча маълумотни қабул қилиб олади. Шу билан бирга фойдаланувчиларга нафақат сайёҳлик обектлари ҳақида, балки энг яқин меҳмонхоналар, ресторанлар, санъат галереялари ва бошқа архитектура ҳамда тарихий йодгорликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

Бундан ташқари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бир қанча IТ-компаниялар билан ҳам СМАРТ туризмнинг бошқа технологияларини жорий этиш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйган. Шунингдек, “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” МАК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АК билан сомолёт ёки поезд жўнашидан 24 соат олдин интернет орқали электрон чипталар ҳамда электрон рўйхатдан ўтиш платформасини жорий этиш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қиладиган янги ахборот технологияларини фаол жорий этишни ўзининг устувор вазифаларидан бири деб ҳисоблайди. Айнан шу мақсадда Қўмита ушбу соҳага қизиқувчи томонларни ҳамкорлик қилишга чақиради ва Ўзбекистонда шу каби лойиҳаларни ҳамкор сифатида амалга ошириш учун тайёрлигини билдиради.

    Бошқа янгиликлар