АсосийЖИНОЯТ

Жиззахда Жанубий Кореяга иш ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Гумонланувчи ушбу хизмат эвазига жами 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

'Жиззахда Жанубий Кореяга иш ваъда қилган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Жиззах вилоятида фуқарони Жанубий Кореяга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, гумонланувчи К. З. фуқарога Жанубий Кореяда ишлаш имкониятини яратиб беришни ваъда қилган. Унинг айтишича, у Миграция агентлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари борлиги билан ишонтиришга уринган.

Гумонланувчи ушбу “хизмат” эвазига жами 8 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у олдиндан 3 минг доллар аванс олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар