1

СЕНАТ ЯЛПИ МАЖЛИСИГА ҚИЗҒИН ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

СИЁСАТ 19.12.2017, 16:05
СЕНАТ ЯЛПИ МАЖЛИСИГА ҚИЗҒИН ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

20 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди. Бугун парламент юқори палатаси қўмиталари мажлисларида ялпи мажлис кун тартибига киритилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда.

Хусусан, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатда кўзда тутилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилаётган мақсадлар ва устувор йўналишларни, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.

Қайд этилганидек, Давлат бюджети биринчи марта жаҳон молия институтлари томонидан эътироф этилган макроиқтисодий кўрсаткичлар, баҳолаш индекслари асосида тузилган.

Аввалги йиллар каби келгуси йилда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган харажатлар устуворликлари сақлаб қолинади.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифаларнинг изчил ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари ва масалалар киритилмоқда.

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, “Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Ҳарбий доктринасини тасдиқлаш тўғрисидаги, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ва бошқалар шулар жумласидандир.

Шу билан бир қаторда ялпи мажлисда сенаторлар 2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2017 йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитадилар.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1