АсосийDunyo

ХИТОЙ ИҚТИСОДИЁТИ 2018 ЙИЛДА 6,7 ФОИЗГА ЎСАДИ

'ХИТОЙ ИҚТИСОДИЁТИ 2018 ЙИЛДА 6,7 ФОИЗГА ЎСАДИ'ning rasmi

2018 йилда Хитойда иқтисодий ўсиши суръат 6,7 фоизни ташкил этади. Бу жорий йилдаги ривожланиш прогнозларидан 0,1 фоизга паст. Бу ҳақда Хитой ижтимоий фанлар академияси томонидан чоп этилган ҳисоботда айтилмоқда.

Ҳужжатда таъкидланишича, “яқин келажакда барча муҳим омиллар ўзгармасдан барқарорлигича қолади ёинки кичик пасайишларни намоён этади”.

Прогнозларни ишлаб чиқишда иштирок этган ҳукумат таҳлилчиларининг фикрича, келгуси йилда АҚШ, Евроиттифоқ ва бошқа ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида пасайиш кузатилади. Бу эса ташқи бозорларда Хитой маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайишига олиб келади.

2016 йилда мамлакат иқтисодиёти 6,7 фоизга ўсди. Жорий йилда эса ҳукумат ЯИМ даражасини 6,5 фоиздан паст бўлмаслигини таъминлаш вазифасини ўз олдига қўйган. Сўнгги йилларда Хитойда иқтисодий ўсиш даражаси пастлаётгани қайд этилмоқда. Жумладан, 2010 йилда бу кўрсаткич 10,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилга келиб 6,9 фоизлик ўсиш қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар