Хабар берганимиздек, Санкт-Петербург шаҳридаги “Перекресток” савдо марказида маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида портлаш содир бўлган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 10 киши жабрланган. Улар орасида 1957 йил 10 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Избекович Аликулов бор. У Александровский номли 17-сонли шаҳар касалхонасига етказилган ва унга шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар маълумотига кўра, И.Аликуловнинг аҳволи барқарор оғир, аммо ҳозирги пайтда унинг ҳаётига таҳдид йўқ.
ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консул ходимлари Санкт-Петербург расмийлари билан алоқада бўлиб, жабрланганга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти.
28.12.2017 15:36