АсосийJamiyat

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ 4 ТА ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ МАСКАНИ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

'САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ 4 ТА ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ МАСКАНИ ОЛИБ ТАШЛАНДИ'ning rasmi

Самарқанд шаҳрига киришдаги “Штаб” маскани, Оқдарё ва Иштихон туманлари чегарасидаги “Лойиш” маскани, Пастдарғом туманига киришдаги “Чархин” маскани ва Нарпай туманидаги “Мирбозор” йўл-патруль масканлари олиб ташланди, деб хабар беради ЎзА.

Йўлларда қатнов тиғиз бўлган пайтларда тирбандликлар юзага келадиган йўл-патруль хизмати масканларидан бугун транспорт воситалари эркин ҳаракатланмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилоятида 8 та йўл-патруль хизмати масканини олиб ташлаш тадбирлари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш бўйича топшириқ берганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар