1

ЕЧЛ. «Барселона» ва «Бавария» ғалаба қозона олмади (ВИДЕО)

СПОРТ 02.04.2014, 10:04
ЕЧЛ. «Барселона» ва «Бавария» ғалаба қозона олмади (ВИДЕО)

Кеча Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида биринчи учрашувлар бўлиб ўтди.

Кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш имкониятидан деярли маҳрум бўлган  “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида мусобақа фаворити ҳисобланаётган “Бавария” клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда Видич ҳамда Швайнштайгер голларга муаллифлик қилишди.

 

Куннинг иккинчи учрашуви эса  “Барселона” ҳамда “Атлетико” клублари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу  учрашувда “Барселона”  дурангга рози бўлди.    Учрашувнинг 56-дақиқасида Диего ажойиб зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқада Иниестанинг супер тўп узатишидан сўнг Неймар ҳисобни тенглаштирди.

Жавоб учрашувлари 9 апрел куни бўлиб ўтади.

Бугун эса яна икки учрашув бўлиб ўтади. “Реал”  ўз майдонида “Боруссия”ни қабул қилса, “Челси” сафарда “ПСЖ” билан куч синашади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1