АҚШдаги супермаркетлардан бирида сотувчи бўлиб ишловчи қиз ёлғизликда кун кечирувчи Эдвин Холмснинг ҳар доим ёлғиз ва кайфиятсиз ҳолатда юришига эътибор қаратди деб хабар берди Аdme.ru нашри.
Қариянинг Янги йилни ёлғиз кутиб олишини эшитгач, байрамни бирга нишонлаш учун уни кечки овқатга, ресторанга таклиф этди, Эдвин ресторанга ўзининг энг чиройли костюмини кийиб, қўлига гулдаста тутганча кириб келди. Унинг айтишича, қизнинг бу таклифидан худди ёш боладек қувонган. Мазкур учрашувдан кейин улар дўст тутинишди. Энди улар ҳар доим бир финжон қаҳва устида суҳбат қурадиган бўлишди.






