1

Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларидаги рақиблари маълум бўлди

СПОРТ 02.04.2014, 12:44
Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларидаги рақиблари маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Уммон билан, 3 сентябр куни Иордания, 6 октябр куни Қатарга қарши ўйнайди. Бу ҳақда Championat.asia сайти  FIFA расмий сайтига асосланиб хабар бермоқда.

Ўзбекистон Уммонга қарши икки ўйин ва Иордания билан баҳс Тошкентда бўлиб ўтади. Қатар билан учрашув Доҳада ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси келгуси йил январ ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги-2015 да иштирок этади. Гуруҳимиздан КХДР, Хитой ва Саудия Арабистони жамолари ўрин олган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1