1

ЕЧЛ. "Реал" ва "ПСЖ" рақибларини мағлубиятга учратишди (ВИДЕО)

СПОРТ 03.04.2014, 09:27
ЕЧЛ. "Реал" ва "ПСЖ" рақибларини мағлубиятга учратишди (ВИДЕО)

Кеча Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида биринчи учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўтган йили “Реал”ни ЕЧЛдан чиқариб юборган “Боруссия” клуби бу йили энди “Реал”дан мағлубиятни қабул қилиб олди. Учрашувда Бейл, Иско ҳамда Роналду киритган голлар “Реал”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Энди “Реал” жавоб учрашувига катта устунлик билан боради.

Франция чемпионати пешқадами “ПСЖ” ҳам  “Челси” дарвозасига уч та тўп киритди. Аммо, битта жавоб тўпини ўтказиб юборишди - 3:1. Учрашувда Лавесси, Давид Луиз (автогол), Азар ҳамда Пасторелар голларга муаллифлик қилишди.  

Ушбу жуфтликлар жавоб учрашувлари 8 апрел куни бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1