АсосийЖамият

РОССИЯ ВА ҚОЗОҒИСТОН ТЕМИРЙЎЛ ЙЎНАЛИШЛАРИГА 45 ФОИЗГАЧА ЧЕГИРМАЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

2018 йилдан бошлаб Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсл...

'РОССИЯ ВА ҚОЗОҒИСТОН ТЕМИРЙЎЛ ЙЎНАЛИШЛАРИГА 45 ФОИЗГАЧА ЧЕГИРМАЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛДИ'ning rasmi

2018 йилдан бошлаб Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсларига чегирмалар жорий қилинади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти хабар тарқатди, дея маълум қилди ЎзА.

2 январдан эътиборан чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланди:

Чипта поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилинса, 45 фоизлик чегирма;

30-6 сутка олдин — 35 фоизлик чегирма;

45-31 сутка олдин — 35 фоизлик чегирма;

30-6 сутка олдин — 35 фоиз чегирма.

5 сутка олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилинса, 5 фоизли устама қўшилиши мумкин.

Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, уюшган йўловчилар гуруҳига нисбатан татбиқ этилмайди.

    Бошқа янгиликлар