АсосийJamiyat

ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА ИККИТА ЙЎЛАК ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

'ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА ИККИТА ЙЎЛАК ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ'ning rasmi
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси авиайўловчиларга 2018 -йилнинг 1- январидан, барча халқаро аэропортларда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтиш жойларида иккита йўлак тизими ( "яшил" ва "қизил") ишга тушганлигини хабар қилади.


Узбекистан Аирwайс мутахассислари томонидан халқаро аэропортларда лккита йўлак тизими фаолиятини таъминлаш учун барча инфратузилма изҳлари ўтказилди. Божхона чегараси орқали ўтадиган авиайўловчилар нотижорат мақсадлар учун товарларни декларация қилиш шакли сифатида "яшил" йўлакни, божхона амалиётларини ўтказиш учун эса " қизил" йўлакни танлашлари мумкин.

Амалга оширилган чора-тадбирлар йўловчилар оқими логистикасини анчагина яхшилашга имкон беради. Божхона расмийлаштирувини умумеътироф этилган стандартларга мувофиқ ҳолга келтириш ва божхона расмиятчиликларини соддалаштириш туризмни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш ва назорат усуллари самарадорлигини оширишга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар