Тожикистоннинг“Asia-Plus” нашрининг ёзишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси расмий Душанбега Самарқанд ва Бухоро шаҳрини Тожикистон пойтахти билан боғловчи янги авиарейсларни йўлга қўйиш таклифи билан чиққан.
Манбанинг маълумотига кўра, бу таклиф ҳозирча ўрганиб чиқилмоқда ва ижобий ҳал қилинишига ишонч билдирилмоқда.
Ўзбекистоннинг ташаббуси билан, ўтган йилнинг апрель ойида Тошкент – Душанбе – Тошкент авиарейси бир томонлама тикланган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳозирги вақтда Душанбега ҳафтасига бир марта - сешанба куни А320 самолётида парвозни амалга оширмоқда.






