1

Миржалол Қосимов «Бунёдкор» бош мураббийи лавозимини тарк этди

СПОРТ 04.04.2014, 17:55
Миржалол Қосимов «Бунёдкор» бош мураббийи лавозимини тарк этди

Бугун Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз вазифасидан кетди.

“Бунёдкор” футбол клуби расмий сайтининг хабар қилишича, энди Миржалол Қосимов бор эътиборини Ўзбекистон терма жамоасига қаратади. Айнан шу сабабга кўра, у клубдаги фаолиятини якунлашга қарор қилган.

“ЎФФ терма жамоалар маркази миллий терма жамоамиз Осиё Кубоги-2015да муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик режасига эга ва уни амалга ошириш йўлида барча шароитларни яратишга қодир. Ўз навбатида бош мураббий фақат терма жамоада ишлаши ва бутун эътиборини муносиб тайёргарликка қаратиши мақсадга мувофиқ. Шу тариқа Миржалол Қосимов футболимиз мутасаддилари қарорига кўра фақат терма жамоалар марказида фаолият юритади ва бор эътиборини мамлакатимиз бош жамоасига қаратади”,- дейилади клуб расмий сайтида қолдирилган хабарда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1