1

Футбол бўйича Осиё кубоги-2015 учрашувларига чипта нархлари маълум бўлди

СПОРТ 08.04.2014, 14:15
Футбол бўйича Осиё кубоги-2015 учрашувларига чипта нархлари маълум бўлди

2015 йилнинг январ ойида Австралияда Осиё кубоги-2015 мусобақалари бўлиб ўтади. 

Ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам қатнашиши ҳақида хабарингиз бор. Осиё футбол конфедерацияси сайтида Кубок учрашувларига кириш чипталари нархлари маълум қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги гуруҳ баҳслари учрашувларга кириш чипта нархлари 5  дан 30 АҚШ долларигача белгиланган. Ушбу нарх қолган терма жамоалар учрашувларда ҳам ўрнатилган. Фақатгина Австарлияда терма жамоаси иштирокидаги гуруҳ баҳси учрашувлари нархи 34 дан 149 АҚШ долларигача этиб белгиланган. 
Шунингдек, чорак финал учрашувлари чиптаси - $14,50дан $69 гача, Australia Stadium стадионида бўлиб ўтадиган ярим финал учрашувлари чиптаси $24,50 дан $99 гача, Newcastle Stadium стадионидаги ярим финал учрашуви учун чипта нархи эса $14,50 дан  $69 гача этиб белгиланган.

3-ўрин учун кечадиган учрашув чиптаси $14,50 дан $69 гача баҳоланди. Финал учрашуви учун чипталар $39,50 дан $149 гача сотилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси  Б гуруҳидан чиқиш учун Саудия Арабистони, Хитой, Шимолий Корея терма жамоалари билан кураш олиб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1