АсосийСпорт

ЕЧЛ. “Реал” мағлубиятга учради (ВИДЕО)

Кеча Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Биринчи...

Кеча Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Биринчи учрашувда ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган Мадриднинг “Реал” клуби меҳмонда “Боруссия”дан мағлубиятни қабул қилиб олди. Аммо, 2:0 ҳисобидаги ғалаба “Боруссия”ни ярим финалга олиб чиқиш учун етарли бўлмади.

 

“Челси” биринчи учрашувда “ПСЖ” майдонида 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ярим финалга чиқиш учун эса лондонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишлари лозим эди. Жозе Моуринью шогирдлари бу вазифани уддалашди. Учрашувда тўлиқ устунлик “Челси” томонида бўлди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Шюррле ҳисобни очган бўлса, 87-дақиқада Демба Ба киритган тўп “Челси”ни ярим финалга олиб чиқди. 

 

    Бошқа янгиликлар