АсосийСпорт

ЕЧЛ. “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” мусобақани тарк этишди (ВИДЕО)

Кеча Европа чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Биринчи учр...

Кеча Европа чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Биринчи учрашувда “Бавария” билан 1:1 ҳисобини қайд этган “Манчестер Юнайтед” меҳмонда 3:1 ҳисоби билан мағлубиятга учради. Аввалига Эвра ҳисобни очган бўлса, бир дақиқа ўтмай Манжукич ҳисобни тенглаштирди. Сўнгра 68-дақиқада Мюллер ҳамда 76-дақиқада Роббен киритган тўплар “Бавария”га 3:1 ҳисобидаги ғалаба ҳамда ярим финал йўлланмасини олиб келди.

“Манчестер Юнайтед” кетидан  “Барселона” ҳам ЕЧЛ мусобақасини тарк этди. “Атлетико” “Барселона” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда “Атлетико” бундан ҳам катта ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди. Учрашувдаги ягона голни 6-дақиқада Коке киритди. Шундан сўнг "Барселона" футболчилари “Атлетико” дарвозасига йўл топа олишмади.     

    Бошқа янгиликлар