1

2017 йилнинг энг зўр шахматчилари аниқланди

ЖАМИЯТ 11.01.2018, 21:02
 2017 йилнинг энг зўр шахматчилари аниқланди

Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкентда 2017 йил якунларига ва келгуси йил вазифаларига бағишланган мабуот анжуманини ўтказди, бу ҳақда Sports.uz нашри.

Ҳисобот тинглангач, оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олди. Сўнгра 2017 йилда энг яхши натижаларга эришган спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар, ҳудудий бўлинмалар ва клублар тақдирланди. "Миллий шахмат ташкилотчиси" унвонини олган жонкуяр инсонларга ҳам навбат етди. Ва албатта федерация фаолиятини ёритишда фаол иштирок этган журналистлар ҳам совғалардан бебаҳра қолмади.

Ўтган йил Ўзбекистон шахматчиларининг янги ютуқлари ва ёрқин муваффақиятлари билан ёдимизда қолди. Шахматчиларимиз мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 18 та медални, мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалларни, 16 ёшгача бўлган шахматчиларнинг халқаро шахмат Олимпиадасида бронза медалларни қўлга киритишди.

Аёллар орасида Сарвиноз Қурбонбоева халқаро гроссмейтр унвонига сазовор бўлди.

13 ёшли Нодирбек Абдусатторов халқаро гроссмейстрлик нормативларини бажариб, катта муваффақиятларни қўлга киритди. Унинг шахмат тарихида энг ёш гроссмейтр номига сазовор бўлиши улкан ютуқдир.

Тадбир доирасида мамлакатимизнинг энг зўр шахматчилари аниқланиб, улар турли номинациялар бўйича тақдирланишди.

Нодирбек Абдусатторов 2017 йил шахматчиси, деб тан олинди.

Энг зўр шахматчи , деб Нодира Нодиржонова, 16 ёшгача бўлганлар орасидаги энг зўр шахматчи деб Нодирбек Якуббоев, ёшлар орасида эса Гулруҳбегим Тоҳиржонова, деб эълон қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1