1

Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилади

ЖАМИЯТ 12.01.2018, 09:32
Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилади

12 январь куни соат 10.00 да Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан пойтахтимизнинг “Наврўз” истироҳат боғида (мўлжал: Анҳор-Локомотив истироҳат боғи олдидаги Шайхонтоҳур ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишган жойда) “Армия ва ёшлар” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, фестиваль дастуридан ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намойиши, ҳарбий хизматчилар ва жанговар техникаларнинг тантанали марш билан ўтиши, барча куч тузилмалари ҳарбий оркестрлари ва Қуролли Кучлар Марказий ҳамда Ички ишлар ва МХХ Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамбллари хонандаларининг концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, дала ошхонаси фаолияти ўрин олган.

Шу билан бирга, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида узоқ масофага югуриш акцияси ўтказилади.

Концерт дастурида эстрадамизнинг таниқли хонандалари иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1