1

АПЛ-34-тур. "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратди (ВИДЕО)

СПОРТ 14.04.2014, 09:51
АПЛ-34-тур. "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратди (ВИДЕО)

Кеча Англия премьер лигасининг 34-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий учрашуви  “Ливерпуль” ҳамда “Манчестер Сити” клублари ўртасидаги ўйин бўлди.

Чемпионлик учун кураш олиб бораётган ушбу клублар ўртасидаги қизиқарли учрашувда “Ливерпуль” футболчилари ғалаба қозонишди.  Учрашувнинг 6-дақиқасида Стерлинг  ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқада Шкртел ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Аммо, иккинчи бўлимда “Ман Сити” ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аввалига 57-дақиқада Сильва, сўнгра Глен Жонсоннинг автоголи 2:2 ҳисобига келтирди. Шундан сўнг жамоалар кетма-кет ҳужумлар билан алмашишди. 78-дақиқада эса “Ливерпуль”нинг ёш, умидли футболчиси Коутиньо гол киритди ва жамоасига жуда ҳам зарур бўлган 3 очкони олиб келди.

Ливерпуль – Манчестер Сити 3:2 (2:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – Стерлинг (6), 2:0 – Шкртел (26), 2:1 – Сильва (57), 2:2 – Джонсон (62, автогол), 3:2 – Коутиньо (78).

Чемпионлик учун курашаётган “Челси” эса меҳмонда “Суонси” устидан 0:1 ҳисобида устун келди.

Суонси – Челси 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – Д.Ба (68). 

Арсенал – Вест Хэм 
15 апрель, 22.45, «Эмирейтс» 

Манчестер Юнайтед – Халл 
6 май, 22.45, «Олд Траффорд»

Сандерленд – Эвертон 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – Браун (75, автогол). 

Кристал Пэлас – Астон Вилла 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – Панчон (76). 

Сток Сити – Ньюкасл 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – Питерс (42). 

Фулхэм – Норвич 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – Родальега (40). 

Вест Бромвич – Тоттенхэм 3:3 (3:1, 0:2)
Голлар: 1:0 – Выдра (1), 2:0 – Брант (4), 3:0 – Сессеньон (31), 3:1 – Ольссон (34, автогол), 3:2 – Кейн (70), 3:3 – Эриксен (90). 

Саутгемптон – Кардифф 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – Кала (65). 

Мусобақа жадвали

Ливерпуль 34-77

Челси 34-75

Манчестер Сити 32-70

Эвертон 33-66

Арсенал 33-64

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1