1

«Реал» Испания Кубоги соҳиби! (ВИДЕО)

СПОРТ 17.04.2014, 09:58
«Реал» Испания Кубоги соҳиби! (ВИДЕО)

Валенсиядаги «Мисталья» стадионида Испания кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу “Эль-классико”да “Реал” клубининг қўли баланд келди. Қизиқарли кечган учрашувда “Реал” футболчилари ўзларининг азалий рақиби “Барселона” клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.   Учрашувнинг 11-дақиқасида Ди Мария ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Бартра ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Шундан сўнг, жамоалар кетма-кет ҳужумлар билан алмашишди. Ўйиннинг 85-дақиқасида эса тиниб тинчимас Гарет Бейл майдон марказидан қанот бўйлаб жарима майдончасига кириб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди ҳамда жамоасига ғалаба келтирди.

Барселона – Реал Мадрид 1:2 (0:1, 1:1) 
Голлар: 0:1 – 11 Ди Мария, 1:1 – 68 Бартра, 1:2 – 85 Бэйл. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1