1

Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси Ақтўбедаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

ЖАМИЯТ 23.01.2018, 11:59
Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси Ақтўбедаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги фожиада 52 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий мусулмонлари идоралари раҳбарлари, муфтийлар номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси номига ҳамдардлик мактублари келмоқда, деб хабар беради диний идора матбуот хизмати.

Ҳурмали Муфтий ҳазратлари!

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган фожиали ҳодисада 50 дан зиёд ўзбекистонлик қардошларимиз қурбон бўлгани бизни чуқур қайғуга солди. Шу муносабат билан мен Қозоғистон мўмин-мусулмонлари номидан Сизга, чуқур таъзия билдираман.

Мазкур фожиали ҳодиса туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонлик қардошларимиз ҳаққига Қозоғистоннинг барча масжидларида жума намозида дуолар қилинди.

Аллоҳ таолодан марҳумларни ўз раҳматига олишини сўраймиз. Ҳақ таоло бу мусибат ўрнини хайрли ишлар билан тўлдирсин.

Камоли эҳтиром билан,

Серикбай ҳожи Ораз, Қозоғистон мусулмонлари

идораси раиси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1