АсосийДунё

Россия ва Афғонистон миграция бўйича ҳамкорликни муҳокама қилмоқда

Россия Афғонистондан меҳнат мигрантларини жалб этишга қизиқмоқда.

'Россия ва Афғонистон миграция бўйича ҳамкорликни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

Афғонистон Россияга меҳнат мигрантларини юбориш имкониятларини ўрганмоқда, Москва томонидан ҳам ушбу йўналишда ҳамкорликка қизиқиш билдирилмоқда. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукумати Савдо ва саноат вазири Нуриддин Азизи маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида миграция соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Унинг таъкидлашича, Россия томонидан Афғонистондан меҳнат мигрантларини жалб этишга қизиқиш мавжуд.

Азизининг қайд этишича, ҳозирда асосий масалалардан бири тил билан боғлиқ тўсиқ бўлиб турибди. Шу билан бирга, ушбу муаммони ҳал этиш учун амалий ишлар бошланган.

“Мавжуд бўлган ягона тўсиқ — тил масаласи. Биз бу йўналишда ишлаяпмиз ва уни бартараф этишга ҳаракат қиламиз,” деди вазир.

Маълумотларга кўра, томонлар ўртасида қўшма комиссия тузилган бўлиб, миграция соҳасида ҳуқуқий ва ташкилий механизмларни ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар