1

Шавкат Мирзиёев Қарши туманидаги LT Textile International хорижий корхонаси фаолияти билан танишди

СИЁСАТ 30.01.2018, 09:16
Шавкат Мирзиёев Қарши туманидаги LT Textile International хорижий корхонаси фаолияти билан танишди

Президент ўтган йил февраль ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида бегилаб берилган вазифаларга мувофиқ қурилган LT Textile International хорижий корхонасининг биринчи босқичи 2017 йил июль ойида фойдаланишга топширилди. Бу ерга Германия ва Швейцариядан замонавий ва энергиятежамкор тўқимачилик асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди. 700 дан ортиқ иш ўрни яратилди. 60 нафарга яқин ёшлар Хитойда касб маҳоратини ошириб қайтган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти хабар бермоқда

Корхонада пахта толаси қайта ишланиб, йилига 22 минг тонна ип-калава маҳсулоти ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Маҳсулотнинг асосий қисмини экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Ўтган даврда 4 минг 600 тоннадан зиёд пахта толаси қайта ишланиб, 3,5 минг тоннадан зиёд ип-калава экспорт қилинди.

Президент корхона фаолияти билан танишди, хорижлик инвесторлар билан суҳбатлашди. Тўғридан-тўғри инвестицияларни рағбатлантириш, экспорт фаолиятини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.

Шу ерда Қашқадарё вилоятида тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш дастури тақдим этилди. Хусусан, LT Textile International масъулияти чекланган жамиятини ривожлантиришнинг II ва III босқичлари доирасида амалга ошириладиган ишлар лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1