Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара-божхона комлпексида фуқаро Н.Исмаилова 1800-1956 йиллар оралиғида зарб қилинган 886 дона танга, 244 дона қадимий, 1 минг 140 дона мис ва 1 дона араб тилида зарб қилинган кумуш тангаларни қўшни давлатга олиб ўтаётганда қўлга олинди.
Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида келтирилишича, бундан ташқари, Н.Исмоилова собиқ Иттифоқ даврига оид 5 турдаги 69 дона орден ва медалларни ҳамда 3 дона мукофотни тасдиқловчи гувоҳномаларни ҳам олиб чиқишга уринган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра уларнинг тахминий қиймати салкам 17,5 миллион сўмни ташкил қилмоқда.