1

Хитойлик ҳайдовчи машинада қасддан 19 кишини уриб кетди

ДУНЁ 29.04.2014, 16:51
Хитойлик ҳайдовчи машинада қасддан 19 кишини уриб кетди

Хитойда ҳайдовчининг ҳаракати оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳатланди.

Фуцзянь провинциясининг Цикоу шаҳрида ҳайдовчи қасддан пиёдалар ва велисопедчиларни уриб кетди -дея ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги маҳаллий матбуотга асосланиб хабар бермоқда. 

Дастлабки тергов натижаларига кўра, Лин фамилияли шахснинг оиладаги муаммолари туйфали эмоциональ ҳолати ушбу ҳаракатга сабаб бўлган. У хотинининг ажралиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқилаётган суддан келаётган бўлган. Лин катта тезликни олиб, пиёдалар йўлакчасига чиққан ва одамларни кетма-кет уриб кетган. У машинаси юролмайдиган ҳолатга кегунига қадар 2 км масофани шу тариқа босиб ўтган. 

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари аввалига жиноятчини қўлга олиша олмади. У машинадаги ёқилғини ёқиб юбориши билан таҳдид қилди. Аммо, полиция ходимлари уни қўлга олишни уддалашди. Қолган маълумотлар берилмаган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1