1

Карманалик ёш навоийхон ўқувчи “Spark” соҳиби бўлди

ЖАМИЯТ 07.02.2018, 14:26
Карманалик ёш навоийхон ўқувчи “Spark” соҳиби бўлди

Навоий шаҳрида бўлиб ўтаётган “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги II анъанавий халқаро илмий конференция доирасида вилоятда мактаб ўқувчилари ўртасидаги “Ёш навоийхонлар” танловининг вилоят босқичи ниҳоясига етди.

Навоий вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган танловнинг мактаблар босқичида воҳадаги 7-15 ёшгача бўлган 2 ярим мингдан зиёд ўқувчи қатнашди. Туман ва шаҳар босқичидан 40 нафар ўғил-қиз эса 800 нафар ўқувчи орасидан танлаб олинди. Ва ниҳоят, танловнинг вилоят босқичига буюк бобокалонимиз ҳаёти ва ижоди билимдонлари, Навоий ғазалларини энг кўп ёд олган ва моҳир ифодали ўқиш иқтидорига эга бўлган 10 нафар ўқувчи ўзаро беллашди. Улар орасидан 6 нафари вилоят босқичига ўтиб, асосий ўринлар учун ўз имкониятларини синаб кўрдилар.

Танлов якуни бевосита халқаро анжуман иштирокчилари кўз ўнгида, 700 дан зиёд томошабинлар билан тўлган “Фарҳод” маданият саройида бўлиб ўтди. Унда Кармана туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғаффоров биринчи ўринни эгаллади ва вилоят ҳокимлиги томонидан Президент совғаси – “Spark” автомобили билан тақдирланди. Бу хақда "Халқ сўзи" нашри хабар қилди.

Шунингдек, яна икки нафар ўқувчи “Ёш навоийхонлар” танловининг 2-ўрин соҳиби бўлиб компьютер жамланмалари ва уч нафар ўқувчи 3-ўринга лойиқ топилиб ноутбуклар билан тақдирландилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1