Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанни давлат ташрифи билан мамлакатимизга таклиф этди

СИЁСАТ 08.02.2018, 07:30
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанни давлат ташрифи билан мамлакатимизга таклиф этди

7 февраль куни Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан 2017 йил октябрь ойида Туркия Республикасига амалга оширилган олий даражадаги самарали ташриф кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ўзбек-турк ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққанлиги мамнуният билан қайд этилди.

Мазкур келишувларни ҳаётга тўлиқ ва муддатида татбиқ этиш, муҳим лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида мунтазам равишда мулоқотлар олиб борилиши ва учрашувлар ўтказилиши юзасидан келишиб олинди.

Шу ўринда Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистонда Туркия фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этиш бўйича қарор қабул қилинганини юқори баҳолаб, давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорлигини билдирди.

Суҳбат давомида халқаро ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари минтақада тинчлик, осойишталик ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича халқаро конференцияга Туркия Республикасининг делегациясини таклиф этди.

Ўз навбатида, Режеп Таййип Эрдоған ушбу ташаббусни юксак баҳолаб, уни амалга оширишни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ҳамда мазкур тадбирда Туркиядан юқори даражадаги вакиллар иштирок этишини билдирди.

Мулоқот сўнгида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик алоқалари ҳамда анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканларини яна бир бор тасдиқладилар.

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанни давлат ташрифи билан мамлакатимизга таклиф этди, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1