Хабарингиз бор, яқинда Ҳиндистонда катталар ўртасида бокс бўйича “India Open” халқаро турнирида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари дунёда тенгсиз эканлигини яна бир бор исботлаб, умумжамоа ҳисобида ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.
Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган 10 нафар боксчимиздан 7 нафари финалга чиқди. Улардан 5 нафари олтин, икки нафари кумуш медаль соҳибига айланди.
Ҳукуматнинг 8 февралдаги фармойишига асосан “India Open” бокс мусобақасида Миллий терма жамоа биринчи ўринни эгаллаганлигини туфайли боксчи ва мураббийлар 25 млн сўмдан 12 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланди.






