АПЛ. 37-тур учрашувлари бўлиб ўтди

СПОРТ 05.05.2014, 10:17
АПЛ. 37-тур учрашувлари бўлиб ўтди

Кеча Англия премьер лигасининг 37-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Чемпионлик учун кураш сўнгги тургача давом этиши таҳмин қилингани ўзини оқламоқда. Аммо, чемпионлик учун кураш энди “Манчестер Сити” ҳамда “Ливерпуль” клублари ўртасида кечадиган кўринади.

“Челси” кеча ўз майдонида “Норвич” дарвозасига йўл топа олмади ва чемпионлик учун курашдан деярли чиқди.  Шанба куни  “Манчестер Сити” меҳмонда “Эвертон” устидан қийинчилик билан ғалаба қозонди – 2:3. Энди 36 та учрашувдан сўнг “Сити”да 80 очко, бугун ўзининг 37-учрашувини ўтказадиган “Ливерпуль”да ҳозирча  80 очко, “Челси”да эса 37 учрашувда 79 очко.

Премьер лигани тарк этадиган 2 та жамоа номи ҳам маълум бўлди. Булар :”Фулхэм” ҳамда “Кардифф Сити” клублари. Улар орасига “Сандерланд” ёки “Норвич” жамоаларидан бири қўшилади.

37-турнинг барча натижалари билан танишинг:

Арсенал – Вест Бромвич 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – Жиру (14). 

Челси – Норвич 0:0 (0:0, 0:0)

Вест Хэм – Тоттенхэм 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – Кейн (27, автогол), 2:0 – Даунинг (44). 

Астон Вилла – Халл 3:1 (3:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – Вествуд (1), 1:1 – Боуэри (28, автогол), 2:1 – Вайманн (41), 3:1 – Вайманн (45). 

Манчестер Юнайтед – Сандерленд 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – Ларссон (30). 
 

Ньюкасл – Кардифф 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – Ш. Амеоби (18), 2:0 – Реми (87), 3:0 – С. Тэйлор (90). 

Сток Сити – Фулхэм 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – Одемвинги (39), 2:0 – Арнаутович (54), 3:0 – Ассаиди (73), 3:1 – Ричардсон (80), 4:1 – Уолтерс (82). 

Суонси – Саутгемптон 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – Ламберт (90). 

Эвертон – Манчестер Сити 2:3 (1:2, 1:1)
Голлар: 1:0 – Баркли (11), 1:1 – Агуэро (22), 1:2 – Джеко (43), 1:3 – Джеко (48), 2:3 – Лукаку (65).

Кристал Пэлас – Ливерпуль 

6 май, 00.00, «Селхерст Парк»

 

Мусобақа жадвали

Манчестер Сити 36-80

Ливерпуль 36-80

Челси 37-79

Арсенал 37-76

Эвертон 37-69


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1