1

Абдулазиз Комилов Ҳиндистон ТИВ раҳбари Сушма Свараж билан учрашди

СИЁСАТ 12.02.2018, 14:27
Абдулазиз Комилов Ҳиндистон ТИВ раҳбари Сушма Свараж билан учрашди

Бугун, 12 февраль куни Деҳли шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан ҳам учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг сиёсий, ишбилармон ва бошқа доиралари орасида икки мамлакат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қизиқиш ошаётганлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи фирма ва компаниялари вакиллари учун шарт-шароит яратиш ва улар ўртасидаги алоқаларни ўзаро қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилди.

Ҳиндистон томони Афғонистон бўйича Тошкент форумини ўтказишга оид Ўзбекистон ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1