Буюк Британия пойтахтининг катталиги бўйича бешинчи ўринда турувчи “ Лондон-Сити” аэропорти Темза дарёсидан топилган иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли бомба туфайли вақтинча ёпиб қўйилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
“Бомба топилгандан сўнг қирол Георг V докида Лондон полицияси томонидан 214 метрлик хавфсизлик ҳудуди яратилди ва натижада “Лондон-Сити” аэропорти ёпилди” дея хабар берди Ҳаво бандаргохи ўзининг Twitter саҳифасида.
Аэропорт маьмурияти парвозни амалга оширувчи йўловчиларга батафсил маълумот олиш учун авиокомпанияга мурожат қилишни маслаҳат беришмоқда.
Скотланд-Ярд эса ўз навбатида бомба якшанба куни 05.06 да топилганини ва воқеа жойига мутахассислар юборилганини, 22.00 да эса ҳудудни ўраб олиш ва аэропортни ёпиш ҳақида тезкор қарор қабул қилинганини хабар берди.






