1

Гиггз «Олд Траффорд» билан ҳайрлашди (ВИДЕО)

СПОРТ 07.05.2014, 09:32
Гиггз  «Олд Траффорд» билан ҳайрлашди (ВИДЕО)

Англия Премьер-лигаси қолдирилган 34-тур доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Халл» клубини қабул қилди.

Бу учрашув ўзгача эди, йўқ, бу ўйин «қизил иблислар»нинг «Олд Траффорд»даги бу мавсумдаги сўнгги ўйин бўлгани учун эмас, балки Гиггз ва Видичдек бу клуб тарихида ўчмас из қолдирган инсонларнинг мазкур стадионга «қизил либосдаги» сўнгги ташрифлари бўлгани учун, дея ёзади Уфф.уз.

Райан бу учрашувда мухлисларга катта совға тайёрлади ва клуб академиясининг икки ёш тарбияланувчиларига имкон берди. Уилсон  ва Лоуренс ҳақиқатдан жуда омадли ўйин ўтказишди. 

31 ва 61 дақиқаларда Уилсон иккита гол киритиб, Руд ван Нистерлойнинг рекордини такрорлади, у ўз дебют учрашувида дубл муаллифига айланди.

63 дақиқадаги Фрайаттнинг жуда чиройли голи байрамни бироз бузди, аммо 70 дақиқада Гиггз ўзини-ўзи Лоуренс ўрнига майдонга тушди. 86 дақиқада айнан Райан Гиггзнинг узатмасидан сўнг ван Перси ҳисобни 3:1 кўриниша олиб келди.

Учрашувдан сўнг Гиггз «Олд Траффорд» билан ўйинчи сифатида ҳайрлашди, келаси мавсумдан у мазкур стадионга яна мураббий ёрдамчиси бўлиб қайтиши эхтимоли катта. У кетар экан, қуйидаги сўзларни айтиб кетди:

«Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинг, биз ҳали ғалабали кунларга қайтамиз, рахмат»

АПЛ
34-тур

Манчестер Юнайтед – Халл 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 31 Уилсон, 2:0 – 61 Уилсон, 2:1 – 63 Фрайатт, 3:1 – 86 ван Перси.

Бугун эса чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" ўз майдонида "Астон Вилла"ни қабул қилади. Учрашув 23:45 да бошланади.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1