“Ўзстандарт” агентлиги давлат инспекторлари томонидан истъемол бозорига оид маълумотлар ўрганилгач, инсон саломатлигига зарар етказадиган маҳсулот аниқланди.
Унда қайд этилишича, агентликнинг давлат инспекторлари томонидан истеъмол бозорига оид маълумотлар ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинганда сифатсиз ва инсон саломатлигига зарар етказиш мумкин бўлган маҳсулот аниқланган.
Ушбу хавфли маҳсулот юз учун гель бўлиб, номи “Lift gel activateur”дир. “ NEWA” савдо белгиси остида Исроил давлатида ишлаб чиқарилган. Гель таркибида N-нитрозодиэтаноламин (NDELA) моддаси аниқланган. Бу модда канцероген ҳисобланади ва организмда хатарли ўсмаларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.






