1

"Пахтакор"-"Локомотив" учрашуви ҳаками 1 млн сўм мукофот билан тақдирланди

СПОРТ 07.05.2014, 14:07
"Пахтакор"-"Локомотив" учрашуви ҳаками 1 млн сўм мукофот билан тақдирланди

3 май куни Ўзбекистон миллий чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор"-"Локомотив" учрашувига ҳакамлик қилган Валентин Коваленко Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан 1 миллион сўм бонус билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур мукофот Коваленкога учрашувда сифатли ҳакамлик ишини кўрсатгани учун берилди. 
"Жорий чемпионатда медаллар учун даъвогар ҳисобланган «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги Олий Лига 7-тур марказий учрашувида ФИФА рефериси Валентин Коваленко беллашувнинг кескин ва шиддатли руҳига қарамай, эътирозга сабаб бўлмаган ҳаракатлари малакали ҳакамлик фаолияти намуналаридан бири бўлди",-дея таъкидланади сайт хабарида.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланган. 2:1 ҳисобида олдинда бораётган Локомотив футболчилари 90-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқариб юборишган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1