1

Бразилиянинг энг баланд бўйли қизи турмушга чиқмоқда (ФОТО)

ДУНЁ 07.05.2014, 14:38
Бразилиянинг энг баланд бўйли қизи турмушга чиқмоқда (ФОТО)

Бразилиянинг энг баланд бўйли қизи энди дунёнинг энг бўйи баланд келини бўлади, деб ёзади The Daily Mail нашри. 

Бўйи 203 сантиметр бўлган Элизани да Круз Сильва 3 йилдан бери бўйи 162 сантиметрли Франсилнальдо билан учрашиб юради. Бўйдаги 40 сантиметрлик фарқ ҳеч қачон улар ўртасида муаммо бўлмаган. У тиз чўккан ҳолда 18 ёшга тўлган Элизани қўлини сўради.

Бу жуфтлик яқин орада никоҳ маросимини ўтказишни режалаштирган. Аммо, улар Элизанинг гигантизм хасталиги сабабли фарзанд кўра олмасликларидан ҳавотирдалар. Аммо барча қўрқувларга қарамай, улар бир оила бўлиб яшашларини интизорлик билан кутишмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1